Очиқ танловлар, тендерлар ва кимошди савдолари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4633-сонли қарорига асосан “Ўзпахтасаноат” АЖ ва унинг тизимидаги корхоналарни тугатишни жадаллаштириш, харажатларни қисқартириш мақсадида жамиятни “Ўзпахтасаноат” АЖ тизимидаги бошқа жамиятга қўшиш масаласини қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилаётганлиги сабабли 1 дона акцияни бозор қийматини аниқлаш ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг экспертизадан ўтказиш мақсадида мустақил баҳоловчи ташкилотлар ўртасида танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилади!
“Жарқўрғон пахта тозалаш” АЖ устав фондида давлат улуши мавжуд эмас.
Танловда иштирок этиш учун мустақил баҳоловчи ташкилотлар жамиятга қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши лозим:
- Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхаси;
- Ташкилот устави нусхаси;
- Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
- Баҳоловчи ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғуртаполиси нусхаси, бунда суғурта суммаси 1 млрд. сўмдан ортиқ бўлиши керак;
- Баҳолаш ҳамда экспертиза ишининг бажарилиш муддати ва хизмат хақи миқдори кўрсатилган тижорат таклифи;
- Баҳоланган корхоналар рўйхати;
- Баҳоловчи ташкилотлар уюшмасига ёки Баҳоловчилар жамиятига аъзолиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;
- Лицензияловчи орган томонидан берилган баҳолаш ташкилоти раҳбари ва баҳоловчиларнинг малака сертификати нусхаси.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар нусхалари тикилган ҳолда ташкилотнинг асосий муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт.
Тижорат таклифларини 2025 йил 31 июль соат 10:00 га қадар қуйидаги манзилга юборишингиз сўралади:
Ўзбекистон Республикаси, Индекс:190910, Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани, «Пахта завод» маҳалласи, Толачи кўчаси 35 уй.
Маълумот учун телефонлар: (+99897) 531-88-10, +998 90-375-09-09, +998 93-229- 76-19
Эълон жойлаштирилган сана: 2025 йил 25июль.
“ЖАРҚЎРҒОН ПАХТА ТОЗАЛАШ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ 2025 ЙИЛ ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА ТАШҚИ АУДИТНИ ЎТКАЗИШ УЧУН
ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!
“Жарқўрғон пахта тозалаш” акциядорлик жамиятнинг 2025 йил якуни бўйича Аудиторлик фаолиятининг Миллий стандартлари ва Халқаро аудит стандартлари ҳамда Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ ташқи аудиторлик текширувини ўтказиш керак.
Ташқи аудиторлик ташкилотига қўйиладиган талаблар:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 4 апрелдаги ПҚ-615-сон қарори билан тасдиқланган “Аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги Низом”га эга бўлиши;
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган аудиторлик фаолиятини амалга ошириш лицензияси ва фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси полиси (ҳужжати)га эга бўлиши;
- Йирик ташкилотлар ва корхоналар билан ишлаш (беш йилдан кам бўлмаган) тажрибасига ва аудиторлик хизматлари бўйича ёрдам кўрсатиш учун зарурий ходимларга эга бўлиши керак.
Танловда қатнашиш учун даъвогарлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
- Ташкилотнинг фаолияти ва ўтказган амалиёт (операция)лари ҳақидаги ахборотларни ўз ичига олган даъвогар тўғрисидаги лицензия ва маълумотлар нусхаси;
- Аудиторлик фаолияти тажрибасини, малакаси ва бошқа маълумотларни таснифловчи раҳбарнинг ва аудиторларнинг амалдаги малакавий сертификатлари нусхаси.
Танловда қатнашишга ёзма мурожаатлар ушбу эълон чоп этилгандан кейин 7 (етти) кундан кечиктирмай қуйидаги манзилда жойлашган «Жарқўрғон пахта тозалаш» АЖнинг Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар хизматига тақдим этилиши шарт:
Юқорида кўрсатилган хужжатлар, қуйидаги манзилга юборилсин:“Жарқўрғон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани,“Пахта завод” маҳалласи, Толачи кўчаси 35 уй.
Мурожат учун тел: +998-97--531-88-10; +998-90-376-09-09; +998-93-229-76-19.
Жамиятнинг расмий корпоратив веб-сайти: www.Jarqurgonpaxta.uz
“ЖАРҚЎРҒОН ПАХТА ТОЗАЛАШ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ 2023 ЙИЛ ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА ТАШҚИ АУДИТНИ ЎТКАЗИШ УЧУН
ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!
«Жарқўрғон пахта тозалаш» акциядорлик жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича Аудиторлик фаолиятининг Миллий стандартлари ва Халқаро аудит стандартлари ҳамда Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ ташқи аудиторлик текширувини ўтказиш керак.
Ташқи аудиторлик ташкилотига қўйиладиган талаблар:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 4 апрелдаги ПҚ-615-сон қарори билан тасдиқланган “Аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги Низом”га эга бўлиши;
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган аудиторлик фаолиятини амалга ошириш лицензияси ва фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси полиси (ҳужжати)га эга бўлиши;
- Йирик ташкилотлар ва корхоналар билан ишлаш (беш йилдан кам бўлмаган) тажрибасига ва аудиторлик хизматлари бўйича ёрдам кўрсатиш учун зарурий ходимларга эга бўлиши керак.
Танловда қатнашиш учун даъвогарлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
- Ташкилотнинг фаолияти ва ўтказган амалиёт (операция)лари ҳақидаги ахборотларни ўз ичига олган даъвогар тўғрисидаги лицензия ва маълумотлар нусхаси;
- Аудиторлик фаолияти тажрибасини, малакаси ва бошқа маълумотларни таснифловчи раҳбарнинг ва аудиторларнинг амалдаги малакавий сертификатлари нусхаси.
Танловда қатнашишга ёзма мурожаатлар ушбу эълон чоп этилгандан кейин 7 кундан кечиктирмай қуйидаги манзилда жойлашган «Жарқўрғон пахта тозалаш» АЖнинг Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар хизматига тақдим этилиши шарт:
Юқорида кўрсатилган хужжатлар, қуйидаги манзилга юборилсин:“Жарқўрғон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани,Толачи кўчаси 35 уй.
Мурожат учун тел: +998-93-229-76-19;